Фирибгарлар ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ечиб олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сохта сайтини яратишган

Улашиш:

Фирибгарлар ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан пул ечиб олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сохта сайтини яратишган. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда. 

Фирибгарликнинг моҳияти шундаки, жиноятчилар даставвал ижтимоий тармоқларда коронавирусдан эмланган фуқароларга ҳукумат томонидан 750 минг сўм берилиши ҳақидаги ёлғон хабар тарқатишган. 

Шундан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти дизайнига ўхшаш махсус сайт   яратишган. Ёлғон сайтда пулни олиш учун пластик картанинг маълумотларини киритиш ва SMS- хабарномадаги кодни айтиш сўралган.

Маълумотларни киритган ўзбекистонликларнинг карталаридан барча маблағлар ечиб олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигини вакцинация учун пул берилиши ҳақидаги ёлғон хабарларга ишонмаслик ва учинчи шахсларга шахсий маълумотларни бермасликка чақирмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.