Ўзбек олимлари шивит, бодринг ва редиска асосида коронавирусга қарши вакцина яратишмоқчи

Улашиш:

Ўзбекистонлик олимлар шивит, бодринг ва редиска асосида коронавирусга қарши вакцина яратишни режа қилишган. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази томонидан истеъмол вакцинаси деб аталувчи ноёб маҳсулот – помидор синовдан ўтказилмоқда. 

Антитаначаларни олишнинг ушбу усул афзаллиги иқтисодий фойдада намоён бўлади. Вакцина ишлаб чиқаришни яратиш учун махсус шароитлар ва катта сармоялар талаб этилади, помидор эса оддий   иссиқхоналарда ўсади. Бундан ташқари, бошқа вакциналардан фарқли ўлароқ, улар хона ҳароратида сақланиши мумкин.

"2021 йил баҳорида биз коронавируснинг бутун геномини кўришга муваффақ бўлганимизда, унинг S-оқсил қисмини клонладик, кейин уни махсус қурилмага қўйиб, ДНК вакцинасини яратишда ундан фойдаландик. Кейин бу қурилмани ўсимликка қўйиш ғояси келди. Танланганлар орасида пахта, тамаки ўсимлиги ва помидор бор эди. Натижада помидорга тўхталдик, чунки уни иссиқлик билан ишлов бермасдан истеъмол қилиш мумкин", - деди Геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев "Ўзбекистон 24" телеканалига   берган интервьюсида.

Олимларнинг фикрига кўра, баъзи одамларда помидорга аллергия бўлади. Улар учун эмлаш хусусиятларига эга бошқа ўсимликлар олинади. Улар орасида шивит, бодринг ва турп бор.

Айни пайтда клиник синовлар билан бир қаторда патент олиш жараёни ҳам кетмоқда. Мазкур технологияни трансфер ёки экспорт қилиш имкониятини беради, чунки бундай маҳсулот катта салоҳиятга эга. Илгари дунёда тамаки ўсимлиги ёрдамида гепатит В вакцинасини олишга уринишлар кузатилган, аммо Ўзбекистонда истеъмол вакцинасини қўлга киритиш ҳали бўлмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.