Улуғбек Қодиров уруш қаҳрамони ролини ўйнайди

Улашиш:

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун Фарғона вилояти Риштон тумани Зоҳидон МФЙ ҳудудида Риштоннинг қаҳрамон ўғлони Мамадали Топволдиев хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг мемориал музейи фойдаланишга топширилди.

Мамадали Топволдиевнинг музейида унинг орден, медаллари, фахрий ёрлиқлар, рўзғор буюмлари, ёзишмалари, шахсий кийимлари, қуроллар, уруш ҳақидаги адабиётлар жамланган.

Музей қурилиши учун вилоят маҳаллий бюджетидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Мамадали Топволдиев 1938 йилда урушга бориб, Белоруссия ҳудудидаги жангларда катта қаҳрамонликлар кўрсатиб, фашистларни ларзага келтирган, ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшган. Уни «Казбек» деб номлашган. Шу номни эшитган ҳар қандай душманнинг оёғи қалтираган.

Беларус халқи ҳам Мамадали Топволдиевни яхши кўради ва у кишини номини абадийлаштириш мақсадида жанг бўлган қишлоқларга номини бериб, эъзозлаб келади. «Ўзбекфильм» ҳамда «Беларусфильм» Миллий киностудияси ўртасида ҳамкорликда «Осиё арслони» номли фильмни вилоятимизда суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Бош ролни Улуғбек Қодиров ижро этаётган мазкур биографик драма Ўзбекистон ва Беларусда суратга олинади ва келгуси йил 9 майда премьераси бўлиб ўтади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.