Чилонзорда квартира ўғрилари фаоллашган

Улашиш:

Тошкентнинг Чилонзор туманида уй ўғрилари фаоллашгани кузатилмоқда. Бундан хавотирга тушган фойдаланувчилардан “Истеъмолчи.уз”га хабарлар келиб тушмоқда. 

Хабарларга кўра, ўғрилар уй эгаси уйда бўлса ҳам, эшикларни бузишгача боришмоқда. Аввалига улар   эшикни қаттиқ қоқишади. Кейин дастакни тортиб кўриб, қулфни бузишади. Бу каби бир нечта ҳолатлар ҳақида Чилонзорда яшовчи фуқаролар билдиришган.

Фойдаланувчилардан бири шундай ёзмоқда:

“Бугун тунда ўғри ёки ўғрилар бизнинг квартирамизга киришга ҳаракат қилишди. Эрталаб соат 1 га яқин эшик тақиллаган. Онам бу вақтда ухламаган, биз ҳеч кимни кутмаганимиз учун кимдир нотўғри келган деб ўйлаган. Бироз вақт ўтгач, қандайдир товуш эшитилган, улар эшикни очишга ҳаракат қилишган. Кейин эшик очилиб, дарҳол ёпилган. Нега ўша пайтда бизни уйғотмадингиз, деб сўраганимизда, онам жавоб беролмади, эҳтимол у ўзи жуда қўрқиб кетган. У бизни фақат эшик ёпилгандан кейин уйғотди. Эрим чиқиб   қараса- ҳеч ким йўқ, лекин эшик очилган. Эҳтимол коридорда пойабзаллар кўплигини кўриб, ўғрилар қочиб кетишган”, - деди аёл.

Унинг сўзларига кўра, қўшнисининг уйига ҳам кимдир кирмоқчи бўлган.

Фойдаланувчилар    огоҳ бўлишга чақиришмоқда.

Таҳририят номидан шуни айтмоқчи эдикки, бундай вазиятларда дарҳол ички ишлар идорасига қўнғироқ қилиш лозим.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.