Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди

Улашиш:

Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Семинар кун тартибидаги асосий масалалар Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиши тўғрисида»ги Қонунининг амалиётда қўлланилиши ва охирги киритилган ўзгартиришлар юзасидан маъруза ҳамда савол-жавоб тарзда бўлди.

Ўқув семинари доирасида ходимларга Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиши тўғрисида»ги Қонунининг амалиётда қўлланилиши, худудлардаги қонун бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга ойдинлик қиритиш учун бошқарма инспекторлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришга кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бошқарма Кадрлар бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.