ИИБда алоқалари бўлган эр хотинини гиёҳванд моддалар қабул қилишга мажбурлаган

Улашиш:

Хотинни қийнаш, унга ҳаёт учун хавфли жароҳатлар етказиш, бош суяги сингани учун қилинган шошилинч операция ҳам хотинини калтаклаган ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга мажбур қилган эрнининг ҳибсга олиш учун сабаб бўлмаган. Тергов бир жойда қотиб қолган-терговчиларда далиллар етишмаётган эмиш! Иш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил назоратига олинган.  

Ёш оиладаги узоқ давом этган қийноқлар ҳақида гендер зўравонлигига қарши Nemolchi лойиҳаси туфайли маълум бўлган. Эр биргаликда ҳаётининг бошиданоқ хотинини шафқатсизларча калтаклаган. Таъкидла лозимки, ёшлар   расман турмуш қуришмаган, уларга фақат никоҳ ўқилган.

"Тўйдан бир ҳафта ўтгач, у мени биринчи марта калтаклади, онаси ҳамма нарсани кўриб турди, лекин аралашмади, уни тўхтатмади. ... Умар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилаётганини ва бунинг учун судланганлигини билиб олдим. Калтаклашлар тез-тез бўлиб турди ва унинг шафқатсизлиги сезиларли даражада ошди. У қўл остидаги ҳамма нарса билан урарди, мени деворга, машинага қараб улоқтирарди, буғарди ва юмшоқ тўқималарнинг ёрилиши ва жиддий қон кетишигача табиий ва ғайритабиий тарзда бир неча марта зўрлади", - деди жабрланган Лейла.

Навбқтдаи калтаклашдан сўнг, эр хотинини гиёҳванд моддаларни қабул қилишга мажбурлаган. Унинг тоби қочган ва қизининг олдига келган онаси уни касалхонага олиб борган. Экспертиза қизнинг қонида тўрт турдаги гиёҳванд моддаларни топган.

"Мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига ариза ёздим, лекин унга калтаклангани ва гиёҳванд моддалар билан заҳарлангани учун озгина жарима солинди", - деди қиз.

Қиз эрини ташлаб кетган, лекин у хотинини қайтиб келишга кўндирган ва зўравонлик янада шафқатсизлик билан давом этган. Лейлани уйда қамаб қўйишган, натижада у қочиб қутула олмаган ва ёрдам сўрамаган. Эри ҳомиладорлик ҳақида билиб ҳам униурган. У акасининг олдига қочганида, Умар дўстлари билан уни ҳам калтаклади, қиз эса стресс туфайли боласини йўқотган.

Умарга майда безорилик учун жарима солинган холос.

2023 йилнинг кузида эр яна хотинини шафқатсизларча калтаклаган-аввал машинанинг торпедосига бошини урган, кейин эса юкхонага тиққан. Умар Лейлани амакиси яшайдиган Самарқандга олиб борган ва у “прокурорлик лавозимини эгаллаши ва ҳамма нарсани ҳал қила олиши"ни айтган.

1 декабрь куни эри Лейлани шафқатсизларча уриб, пичоқ билан қўрқитгандан сўнг, қизнинг онаси, синглиси эри билан Тошкентга боришган. Қизни фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тез ёрдам бригадаси туфайли касалхонага олиб боришга муваффақ бўлинган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, Лейлада шошилинч операцияни талаб қиладиган оғир жароҳатлар, хусусан, мияга қон қуйюлиш, мия чайқалиши, ёпиқ мия шикастланиши, чап чакка суякнинг синиши, қовурғанинг ёрилиши, тишларнинг шикастланиши, кўплаб шилнишлар ва юмшоқ тўқималарнинг кўкариши аниқланган.

Жароҳатларнинг оғирлигига қарамай, калтаклаш, зўравонлик, қотиллик таҳдидлари бўйича жиноий иш қўзғатилмаган. Тергов Умарнинг калтаклашда иштирок этишини шубҳа остига қўйган, гарчи бир нечта гувоҳлар тасдиқлаган бўлса-да, яъни эркак калтаклаш пайтида уйда бўлган, қўлида пичоқ билан таҳдид қилган, юқори мартабали қариндошлари ва алоқалари билан қўрқитган.

Дастлаб терговни бошлаш ва Умарни қидирувга беришга эришилган, гарчи у яширмаган бўлса-да, лекин хотинини кузатиб юриб, унинг уйига бориб турган. Иш 126-1-жиноят моддасининг 6-қисми (оилавий-маиший зўравонлик) ва 119-моддасининг 3-қисми (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда зўравонлик билан қондириш) бўйича қўзғатилган.

Турли идораларга қилинган кўплаб шикоятлардан сўнг Умар ҳибсга олинган, аммо деярли дарҳол уй қамоғига қўйиб юборилган.

Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши бўйича тўртта терговчи ўзгарган, жиноят иши материалларидан ҳужжатларнинг бир қисми йўқолган. Лейла бир хил сўроқ ва текширувлардан ўтмоқда, иш эса тўхтаб қолган.

"Жабрланувчининг сўзларига кўра, Умарнинг қариндоши Тошкент ички ишлар бошқармаси тергов департаментида ишлайди. Эҳтимол, бу позиция терговчиларга ва тергов жараёнига таъсир кўрсатишга ёрдам беради, улар декабрдан бери ҳеч қандай тарзда якунлай олмайдилар – биз буни аниқ айта олмаймиз, аммо бизнинг тажрибамизга кўра, агар тажовузкорнинг бундай қариндошлари бўлмаса, мазкур ҳолатлар тезроқ кўриб чиқилади", - деб ёзмоқда Nemolchi муаллифлари.

Яқинда Лейлага ишда Умарнинг айбига оид далиллар етарли эмаслиги ҳақида хабар берилган. Бу шуни англатадики, иш ёпилиши мумкин. Маълум бўлишича, на гувоҳларнинг кўрсатмалари, на экспертиза хулосаси, на ёрилган бош суяги айбнинг исботи эмас.

Нима учун оғир моддалар бўйича иш қўзғатилган одам камоқдан озод қилинди? Умид қиламизки, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов департаменти бу ва бошқа саволларга жавоб беради.

Омбудсман ушбу ишни тергов қилишга қўшилган. Офис ходимлари жабрланган қиз ва унинг синглиси билан суҳбатлашган, ишни ўрганиб чиқишган ва қўшимча маълумот беришга ваъда бериб, Бош прокуратурага назорат хати юборишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.