«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Лидс»га (4:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фиклари билан ўртоқлашди.
«Қандай ўйин! Қандай рақиб! Иккала жамоанинг қандай ўйнагани! Ҳақиқий шоу, мен қониқдим.
Битта ўйинда шунча гол кўриш ҳолатлари кўп бўлмайди. Ҳимояда ўйнашда ўсишимиз керак, аммо бу чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун ажабланарли эмас. Бизнинг футболчилар бир неча кун олдин ўз мамлакатлари миллий жамоасида ўйнашган.
Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Менга «Лидс» каби жонкуяр, яхши ташкил этилган жамоаларга қарши ўйнаш ёқади. Уларга муаммо яратиш учун ўз маҳоратимиздан фойдаландик. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.
Бу велосипедда сайр қилиш эмас. Мавсумлар оралиғидаги тайёргарликда бирор нарса нотўғри бўлиши мумкин ва уни тўғрилаш учун вақт керак бўлади. Мен ҳақиқатан ҳам ўйиндан қониқдим.
Агар «Лидс» шиддат билан ҳаракат қилишни давом эттирса, яхши мавсумни ўтказади. Улар буни ўйинлар сони кўп бўлган Чемпионшипда уддалашган», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.