Наманганлик қўштирноқ ичидаги тадбиркор "Trimol"ни "Тurmol"га айлантирди

Улашиш:

Наманган вилоятида бўлган «Тrimol» дори воситасининг умумий кўриниши ва номидан фойдаланиб «Тurmol» таблеткаларини ишлаб чиқараётган тадбиркорга чора кўрилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот котиби хабар қилди. Интеллектуал мулк агентлиги матбуот котиби Хабарга кўра, «Тrimol» дори воситасини ишлаб чиқараётган Ҳиндистоннинг «Аjanta pharma limited» компаниясининг мамлакатдаги ваколатхонаси ўзларининг товар белгиси билан ўхшаш ҳамда истеъмолчини чалғишига сабаб бўлувчи товар белгисидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда ишлаб чиқараётган «Меrrymed farm» МЧЖга ҳуқуқий чора кўриш учун агентликка мурожаат қилган. Агентлик эса мурожаатга асосан ҳолат бўйича ишни ўрганиб, Маъмурий судга баённома киритган. Натижада «Меrrymed farm» МЧЖга баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида яъни 669 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
   «Тадбиркор белгиланган жарима суммасини тўлаб яна ишини давом эттириши мумкин ёки товар белгисидан фойдаланиб аллақачон ўз фойдасини қилиб олганку деган ҳар хил эътирозлар бўлиши мумкин. Бу борада Trimol дори воситасини ишлаб чиқарган компания иккинчи тарафни етказилган моддий зарарни ундириш бўйича судга берса ва бунинг натижасида йирик миқдорда жарима ундирилса, ўшандагина бу каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мумкин. Аслида қароқчи тадбиркорлик фаолиятининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш учун БҲМ 3 баравари миқдорида жарима жазоси бу ечим эмас. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда ўзганинг товар белгисидан ноқонуний фойдаланган тадбиркорларга нисбатан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби Интеллектуал мулк агентлигига ўз ҳуқуқлари бузилаётган тадбиркорлар мурожаат қилишмаса, Агентлик бу борада ҳеч қандай чора кўра олмайди. Чунки тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш агентлик ваколатига кирмайди», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.