Икки ўзбек фильми мусулмонлар ҳақида энг яхши 10та фильм қаторига киритилди

Улашиш:

Икки ўзбек фильми: «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» (2019) ва «Шарқдан нур» (2005) Islam-Today интернет нашри томонидан мусулмонлар ҳақида энг яхши 10 та фильмлар қаторига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Бу жуда сифатли картина — Ўзбекистонда кўп йиллар ичида биринчи маротаба суратга олинган диний фильм. Картинада севги-муҳаббат ҳикояси ҳам бор (гап бир қизни севиб қолиб, Абу Исо уйланиш учун устозини совчиликка юбориш учун юборгани, лекин Аллоҳнинг иродаси билан қиз аллақачон унаштирилган бўлиб чиқиши ҳақида бормоқда), лекин биз асосий қаҳрамон ўзини бутунлай маънавий ҳаётга бағишлашини тушунамиз. Бу ерда асосий қаҳрамонга қаршилик кўрсатадиган ёвуз киши ҳам бор. Имом олижаноб буюк одамдек гавдаланади ва бутунлай ўзини даъват қилишга бағишлайдин. Рақибини эса ҳасад ҳис-туйғулари бошқаради. У нафақат бошқаларнинг ҳаётини заҳарлайди, балки ўзини йўқ қилади. Бош қаҳрамон оқилона тарза фикр юритади, фильмда мўъжизалар йўқ: Абу Исо Муҳаммад Термизий ҳеч кимга шифо бермайди, ўзгартирмайди. У фақат билим тўплаш ва сақлаб қолиш учун хизмат қилади. Имом йигирма йилни ватанидан ташқарида ҳадис тўплаш билан ўтказди. Йигирма йил ичида Термизий Шайх Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Марвазий ва бошқа кўплаб олимлардан таҳсил олади. Йигирма беш ёшида (бошқа версияга кўра, йигирма олти ёшида) Ироққа, Басра шаҳрига бориб, ўша минтақаларнинг кўзга кўринган олимларидан сабоқ ола бошлади, шундан сўнг Шомга, у ердан эса Ҳижозга боради. Ана шу йигирма йиллик сайёҳат ва таълим олишлар чоғларида Абу Исо Термизий олимлардан эшитган барча ҳадисларини ёд олар ва ёзиб олар, ҳар хил баҳсларда иштирок этган», — дейилади мақолада «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» (2019) фильми ҳақида.

Бошқа яна бир ўзбек фильми бўлмиш «Шарқдан нур» (2005) картинасига мана бундай таъриф берилади: «Тиббиёт» атамаси қаердан келиб чиққанини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Олим ва тадқиқотчилар орасида бу сўзнинг пайдо бўлиши Ибн Сино (Авиценна), Буюк Шарқ алломаси, табиби, олими  – «мадат Сино» номи билан боғлиқ деган фикр мавжуд. Унинг асарларининг аниқ сони номаълум, аммо тадқиқотчилар 160 ва 450 рақамлари орасида деб фараз қилишади. Унинг китоблари ёқиб юборилди, ўғирланди ва яширилди, аммо уларнинг оддий санаб ўтилиши ҳам таъсирли эшитилади: «Шифо китоби», «Нажот китоби», «Кўрсатма ва ўгитлар китоби», «Илм китоби».

Фильмда дунёга машҳур олим-энциклопедист Ибн Синонинг буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний билан танишуви асос қилиб олинган. Суратга олиш ишлари бир қанча мамлакатлар – Ўзбекистон, Эрон, Франция ва Россия ҳудудида бўлиб ўтган бўлиб, Шарқ мутафаккири ролини ёш истеъдодли актёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар ижро этишган.

Энг яхши фильмлар ўнталигига «Биз барчамиз» (2017), «1001 кашфиёт ва сирлар кутубхонаси» (2010), «Мени Кхан деб аташади» (2010), «Нома хат» (1976), «Мулла» (2018), «Ҳалима» (2017), «Бизнинг воизимиз» (2017), «Раббингиз номи билан ўқинг», «ИншоАллоҳ» фильмлари ҳам киритилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.