Франциялик машҳур актёр вафот этди

Улашиш:

 Француз актёри, режиссёр ва сценарийнавис Жан-Пьер Бакри 69 ёшида саратон касаллигидан ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди BFMTV.

У 1951 йил май ойида Жазоирда дунёга келган. Кейинчалик унинг оиласи Францияга кўчиб ўтган.

Бир неча ўн йиллар давомида Бакрининг номини француз актрисаси Аньес Жауи билан боғлашган. У билан бирга ижодий тандем яратган. Улар турмуш қуришган.

Жауи билан биргаликда кўплаб сценарийлар ёзишган ва бир қатор фильмларни, жумладан, «Ошхона ва қарамлик» (Cuisine et Dépendance, 1992 йил), «Жамоат жойи» (Place publique, 2018 йил) фильмларини суратга олишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.