Андижонда содир бўлгани айтилаётган ғайриахлоқий воқеа юзасидан прокуратура текширишни бошлади

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, видеоёзувдаги қиз юқоридаги ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.