Ўзбекистонда веб-сайт эгаларига муҳим мажбурият юкланмоқда

Улашиш:

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри. Энди веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.

Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра:

  • Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
  • маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
  • маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Қонунчиликдаги ушбу ўзгартиришлар уч ой ичида – апрелнинг ўрталаридан бошлаб кучга киради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.