Жиззахда ноқонуний олтин қазиб олаётган икки эркак тош остида қолиб, ҳалок бўлди

Улашиш:

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 26 январ куни Булоқбоши ҚФЙда яшовчи 4 фуқарони ҳудуддан 7—8 километр узоқликда жойлашган тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазиётган пайтида тош босиб қолган. Бу ҳақида Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига таяниб "Tez.news"ёзмоқда.

Маълум бўлишича, тўрт нафар фуқаро аҳоли яшаш жойидан тахминан 7–8 километр узоқликда жойлашган тоғдан ўзларини хавф остига қўйиб, тоғ бағрига 12–15 метр қазиб кириб руда олишаётган пайтда тош фуқароларни босиб қолган. Оқибатда йигитларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган,2 нафари эса турли хил даражадаги синиш ва бошқа тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур фожиа муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг масъуллари томонидан муҳокама уюштирган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.