30 январь куни Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган жорий йилнинг илк ютуқли чек ўйинида жиззахлик икки нафар ҳамюртимиз омадли чек эгаларига айланишди.
Севара Исакова уларнинг бири. У савдо мажмусидан 130 000 сўмга харидни амалга ошириб, харид чекини “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказди ва кондиционер соҳиби бўлди.
Севара ютуқли чек ўйинларида Жиззах вилоятидан илк совриндор бўлган киши сифатида тарихда қолди.
Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати