«Тошкент метрополитени»даги янги метро станцияларига нега номлар қўйилмаган?

Улашиш:

«Тошкент метрополитени» янги метро станцияларига номлар қўйилмаганининг сабабини маълум қилди.Маълум қилинишича, янги қурилган станцияларга ном бериш жараёнида «Тошкент метрополитени» УК умуман иштирок этмаяпти.

«Ушбу масала Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссияси ваколатига киради. Бундан ташқари, лойиҳада кўзда тутилган истиқболли қурилиш тўлиқ амалга оширилмаган. Режалаштирилган метро станциялардан бугунги кунга қадар еттита қурилган станция фойдаланишга топширилди», — дейилади хабарда.Шунингдек, «Тошкент метрополитени» УК мутахассислари томонидан метрода адашмаслик ҳамда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида метродаги йўналиш чизмалари, турли кўрсатгичлар ва бошқа навигация кўринишлари босқичма-босқич янгилаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.