Дуров Telegram'нинг муваффақияти сирини маълум қилди

Улашиш:

Telegram мессенжери асосчиси, тадбиркор Павел Дуров Telegram'нинг нима сабабдан бу қадар оммалашгани ҳақида маълумот берди. У бу ҳақда ўз блогида ёзиб қолдирган. 

Дуровнинг ёзишича, сўнгги етти йил ичида йилига 40 фоиз фойдаланувчи ушбу дастурга қўшилган. 

"Бизнинг сиримиз нимада? Тартиб. Сўнгги 7,5 йил ичида биз фойдаланувчиларимизнинг махфийлигини доимий равишда ҳимоя қилдик ҳамда дастурларимиз сифати ва хусусиятлари тўпламини мунтазам равишда яхшилаб бордик", деган мессенжер яратувчиси. 

Тадбиркор қадриятларга риоя қилиш ҳар қандай бизнесда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. 

Унинг фикрича, мақсадга мувофиқ ҳаракатларсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.