Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади

Улашиш:

Президент фармони билан ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида авиарейслар ва темир йўл қатновларини йўлга қўйиш режа қилинган.

Ҳужжат билан бир ой муддатда, яқинда очилган Фарғона-Урганч-Фарғона рейсига қўшимча тарзда, Термиз-Урганч-Термиз ҳамда Қарши-Урганч-Қарши авиарейсларини йўлга қўйиш ва Андижон-Хива-Андижон темир йўл қатнови сонини ошириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелга қадар Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Фармон билан авиарейсларни ва темир йўл қатновларини, шунингдек, Тошкент шаҳридан Бухоро, Нукус, Термиз ва Урганч шаҳарлари ҳамда Фарғона водийсига қатнов йўналишлари бўйича авиарейсларни субсидиялаш ҳам кўзда тутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.