Урганч ва Фарғонадан Истанбулга мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда

Урганч ва Фарғонадан Истанбулга мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Фарғона ва Урганчдан Туркиянинг Истанбулга шаҳрига янги мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Урганчдан парвозлар 28 мартдан (ҳафтада бир марта якшанба кунлари), Фарғонадан эса 3 апрелдан (ҳафтада икки марта чоршанба ва шанба кунлари) амалга оширилади.

Фарғона – Истанбул учиш вақти 08:50,  қўниш - 12:30

Истанбул – Фарғона учиш вақти 14:00,  қўниш - 20:50

Урганч - Истанбул учиш вақти 09:30,  қўниш - 11:50

Истанбул - Урганч учиш вақти 13:20,  қўниш - 19:05