Ўзбекистонда пенсияда мазза қилиб яшаш учун қанча пул керак?

Улашиш:

«Netcredit» турли мамлакатларда бир пенсионер 14+ йил ташвишсиз умргузаронлик қилиши учун қанча маблағ кераклигини ҳисоблаб чиқди. Бир пенсионернинг ўртача «умри» шунча. Ҳар бир мамлакат учун ўша ердаги товар ва хизматлар нарх-навосидан келиб чиқиб маблағлар ҳисобланган.

Сурат алоҳида саҳифада очилса катталашади!

Ҳисоб-китоблар кексаликда энг кўп пул Бермуд ороларида яшовчиларга керак бўлишини кўрсатди — $1 605 697, энг кам Покистонда — $182 018.

Cобиқ Иттифоқнинг айрим мамлакатлари:

  • Қозоғистон — $227 596 ёки 95,7 млн. тенге
  • Россия — $235 244 ёки 17,56 млн. рубль
  • Ўзбекистон — $237 118 ёки 2,5 млрд. сўм.
  • Украина — $237 674 ёки 6,6 млн. гривна
  • Беларусь — $243 150 ёки 640 минг рубль

Ўзбекистонда фаровон кексалик баҳоси — 2,5 млрд. сўм — 14 йилга бўлинса йилига 178,5 миллион сўмдан тушади. Охирги сумма 12 ойга тақсимланса салкам 15 миллионга айланади. Ҳозирча бунақа пенсия тугул маош ҳам кўпчилигимизнинг тасаввуримиздан анча йироқ. Ё қаршилар борми...

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.