Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?

Улашиш:

2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги телеграм канали ахборот бермоқда.

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,

— камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
— мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
— бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
— одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
— руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
— ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
  
Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:

— амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
— фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
— малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
— ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.

Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:

- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.