Хитойда оила «ортиқча» болалари учун катта миқдорда жаримага тортилди.
"South China Morning Post" нашрининг ёзишича, Чжан Жунжун ва унинг турмуш ўртоғи мамлакат фуқаролари учун амалда бўлган иккитадан кўп болага эга бўлмаслик тўғрисидаги қонунни бузган. Ушбу оиланинг етти нафар фарзанди бор. Шу боис оила 1 миллион юандан кўпроқ (155 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаган.
Нашрга кўра, оила ушбу тўловсиз оила беш ўғил ва икки қизга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олмаган бўлар эди.
Чжан Хитойнинг жанубидаги Гуандун провинциясида тикувчилик фабрикаси, заргарлик буюмлари сотиш каби бизнесларга эгалик қилади.
Хитойдаги кўп ишбилармон аёллар баъзида умуман фарзанд кўрмаслигига қарамай, Чжан бу йўлни танлаганидан афсусланмайди.
«Қариганимда болаларими менга ғамхўрлик қилади», дейди аёл.
1979 йилдан 2015 йилгача Хитой ҳукумати «битта оила — битта бола» демографик сиёсатини олиб борди.
2016 йил бошидан буён мамлакат фуқароларига икки нафар фарзандли бўлишига рухсат берилди.
1970 йиллардан бошлаб Пекин қонуний равишда оилалар сонини чеклаб келган. Изоҳланишича, аҳолининг кескин ўсиши ер, сув ва энергетика ресурсларига ҳаддан ташқари юк бўлади.