Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?

Улашиш:

Муқаддас оила деб аталмиш қўрғон бунёд бўлар экан фарзанд унинг таянчи ҳисобланади.

- 15 йилдан кейин фарзандлик бўлдик. Бундай вақтда биласиз оилада турли хил низолар, гап сўзлар бўлади. Турмуш ўртоғимиз билан сабр қилиб кутдик. Мана  умид қилганимиз бизга ота-оналик бахтини ҳадя қилди. Жуда хурсандмиз. Бугун ўғлимни туғилганлигини расмийлаштириб кетяпман. Тўғриси қувончим чексиз -дейди Ўктам Насриддинов.

Вилоятда баъзида бундай оилалар учраб туради. Энг муҳими сабр билан кутиш ва албатта  яхши ният қилмоқ зарур.

Вилоятимиз бўйича туғилиш сони бир мунча ошган. ФҲДЁ бўлимларининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларига кўра жами 8 139 нафар чақалоқ дунёга келган. Шундан 4 257 нафари ўғил бола, 3 882 нафари қиз болаларни ташкил этади.

Туғилиш билан бир қаторда бўлим томонидан Оталикни белгилаш каби холатлар ҳам амалга оширилган бўлиб кўрсаткич 385 та. 59 нафар бола фарзандликка олинган.

Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш керакки, айрим ота-оналарнинг лоқайдлиги, моддий таъминот етишмовчилиги сабабли кўпгина болаларнинг туғилиши қонуний расмийлаштирилмайди. Бу борада ҳар бир туман ФҲДЁ бўлимлари ҳамда маҳалла раислари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, шундай оилалар аниқланмоқда.

Бахмал туманининг “Шойбек” маҳалласида истиқомат қилувчи Алишер ва Манзура Примқуловлар оиласида бир эмас нақ 4 нафар фарзандининг туғилганлик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди. Энг катта фарзанд 2009 йилда дунёга келган, энг кичиги эса 2018 йилда. Оилавий шароит бўлмаганлиги билан бу холатни изохлади биз билан суҳбатда уларнинг онаси Манзура Примқулова.

Бахмал туман ФҲДЁ бўлимининг аралашуви билан бу оиланинг фарзандларига  туғилиш гувоҳномаси саҳоват тарзда қонуний расмийлаштирилиб берилди.

Бир инсоннинг туғилиши қонуний расмийлаштирилмас экан у жамиятда йўқ дегани. Бу эса боланинг келгуси яшаш жараёнига катта тўсқинлик қилади. Шундай экан лоқайд бўлмайлик!

 

Дилафруз Жаниқулова - Бахмал туман ФҲДЁ бўлими мудираси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.