Ўзбекистон январь ойида қанча тўқимачилик маҳсулоти экспорт қилган?

Улашиш:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра: Ўзбекистон 2021 йилнинг январь ойида қарийб 50 га яқин хорижий давлатларга қиймати 193,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 38,5 млн. AҚШ долларига ошган.

Январь ойи мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Россия – 62,9 млн.
Хитой – 58,2 млн.
Қирғиз Р. – 24,4 млн.
Туркия – 17,0 млн.
Польша – 3,8 млн. 
Қозоғистон – 3,4 млн.
Покистон – 3,1 млн.
Эрон – 2,6 млн.
Миср – 2,5 млн.
Украина – 2,4 млн.
Озарбайжон – 1,3 млн. 
Италия – 1,1 млн. АҚШ доллари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.