Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Туризм
  3. Ўзбекистоннинг гўзал гўшалари: сизни кутаётган 20 та маскан

Ўзбекистоннинг гўзал гўшалари: сизни кутаётган 20 та маскан

Cана : 23-08-2017   /   Туризм, Видео   /   кўрилди: 2181

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти айниқса фаол муҳокама этилмоқда. Мамлакатимизда кўплаб археологик, табиат, меъморий обидалар, диққатга сазовор масканлар бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам саҳётномалардан, хариталардан жой олавермайди. Сизлар учун Ўзбекистондаги энг ажойиб, кўрмаган армонда қоладиган жойларнинг 20 тасини саралаб олдик.

1.Хўжа Гур-гур ота 

13921015_666449870170003_4073624933100282070_nФото: «Таинственный Узбекистан»

Массив Сурхондарё вилоятида жойлашган. Бу ерда бир олам таассуротларга эга бўласиз: экстремалларни 500 метрли жарлик ёқасидаги чўрт узилган чўққи, чуқур каньонлар, динозаврларнинг тошга айланган излари ва 3700 метрлик баландликлар жалб қилади. Хўжа Гур-гур отага Бойсундан икки йўл билан: биринчиси – Олачопон, Қайроқ қишлоқларини кесиб ўтиб, Диболо қишлоғи орқали; иккинчиси – Дарбанд дарасидан орқали, Мачай, Қизил Навур ва Кентала қишлоқларини айланиб ўтиб борса бўлади. 

2. Майданак баланд тоғ обсерваторияси

photo_2017-05-15_14-57-14Фото: Сергей Фриловин, «Таинственный Узбекистан»

Майданак баланд тоғ обсерваторияси 1970 йилда Майданак платосининг ғарбий қисмида, Шаҳрисабздан 45 км жануброқда таъсис этилган. У Шимолий ярим шардаги энг яхши обсерваториялардан саналади: бу ерда тўртта комета, 80 дан ортиқ астероидлар, "Самарқанд” номи берилган янги кичик сайёра кашф этилган. Обсерватория жойлашган ҳудуд ниҳоятда сокин бўлиб, кўпчиликда товуш галлюцинацияси рўй беради. Юлдузлар эса шунчалик яқин жойлашганки, қўлингизни узатсангиз, Етти оғайни юлдузларига етадигандек кўринади.

3. Мўйноқдаги кемалар қабристони

МуйнакФото: Отабек Мирсагатов

Баъзан соф ниятлар аянчли оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Орол денгизи ва унинг соҳилида барпо этилган Мўйноқ шаҳри тақдирини ушбу фикрга исбот дейиш хато бўлмайди. Инсон омили туфайли қачонлардир гуллаб-яшнаган минтақа саҳрога айланди. Денгиз ўрнида қаққайиб турган кемалар табиатга қанчалик жиддий зарар етказилганига намунадир.

Мўйноққа Нукус шаҳри орқали борилади. Шаҳардан манзилгача масофа – 220 км. Нукусдан Мўйноққа эрталаб автобус ҳам йўлга чиқади. Сўнгги автобус кундузи соат учларда ортга қайтади. Албатта, енгил автомобилда борган яхшироқ.

 4. И.В. Савицкий номидаги Давлат санъат музейи

56b2ea277e55dФото: Meros.uz

У республикадаги энг машҳур музейлардан бири бўлиб, рус авангард мусаввирининг дунёдаги иккинчи йирик коллекциясига эга. 1966 йилда мусаввир ва санъатшунос Игорь Савицкий шаҳар ҳокимиятини музей ташкил этиш зарурлигига ишонтира олди. Шу мақсадларда унга бино ажратилди, кейинчалик у музей директори этиб тайинланди. Савицкий шахсий маблағлари эвазига бинони таъмирлаб, турли жанрлардаги санъат асарларини харид қилиш орқали коллекцияларни шакллантира бошлади. Бир неча йил ичида у рус ва Туркистон авангарди, қадимий Хоразм археологик экспонатларининг энг тўлиқ коллекциясини тўплашга муваффақ бўлди. Ҳозирда коллекцияда 90 минг атрофида турли экспонатлар мавжуд, улар қаторида Луврдаги экспонатларнинг аниқ нусхалари ҳам мавжуд.

5. Дарбанд дараси

10273650_320679974746996_8427346381392575483_nФото: «Таинственный Узбекистан»

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Дарбанд дараси жойлашган ("Дарбанд” тожикчасига "ёпиқ эшик” маъносини англатади). Қадимда бу қишлоқ аҳолиси дарага борувчи йўлни муҳофаза қилганлар. Дарага кираверишда Зиндонак ғори бор, унда асирлар сақланган, деган тахминлар мавжуд. Дара ичига қараб торайиб борувчи йўлдан юрилса, Хўжамой ота зиёратгоҳи чиқади. Ривоятларга кўра, Хўжамой ота ўз халқини душманлар ҳужумидан нажот топишини сўраб дуо қилади. Шунда узоқ дарага бориш, баҳайбат қоя остидаги жойни топиб, асоси билан уриш кўнглига солинади. Асо теккан жойдан булоқ отилиб чиқади, юзага келган ҳовузда балиқлар суза бошлайди. Шу тариқа Хўжамой ота тоғларда қолади ва бу жойни ўз ҳимоясига олади. Тоғдаги ғор оғзида унинг қабрини учратиш мумкин. Сал нарида ажойиб манзарага эга Каптархона водийси жойлашган, у ерда минглаб  ёввойи кабутарларни учратасиз.

6. Шаҳрисабздаги Оқсарой

AkSaray2Фото: Uzbek-Travel

Оқсарой соҳибқирон Амир Темурнинг она шаҳри – Шаҳрисабздаги қароргоҳи бўлган. У 24 йил давомида барпо этилган. Сарой бир неча ҳовлиларга эга бўлиб, ҳовлилар гир айланасига хоналар билан ўралган бўлган. Хоналарнинг ичи тилла суви юритилган нақшлар билан безатилган, ташқи томони куфий, сулс услубидаги арабий ёзувлар, кошинкори безаклар, ислимий гирих нақшлари билан безатилган. Сарой томида ҳовуз бўлиб, унда фаввора отилиб турган. Оқсаройнинг 300 йиллар аввал қулаб тушган арки минтақада энг йирик ҳисобланган. Айни вақтда, улкан саройда атиги иккита ёдгорлик-минора қолган.

 7. Арашан кўли

1508541_500882573393401_7130693645196487040_n
Фото: «Таинственный Узбекистан»

Тошкент вилояти Қирғизистон ва Наманган вилояти билан туташадиган нуқтада, денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда Арашан кўли жойлашган. Бу ерга етиб боришнинг ўзи бўлмайди: бир қарасанг, йўл Ангрен платоси дарасига тушиб кетади, бир қарасанг, тоққа кескин кўтарилади ва улоқиб-улоқиб, Арашан кўллари мажмуига етиб боради. Дастлаб Арашан кўллари тизимидаги Хўжа Арашан кўли келади (сув ҳавзасидан бироз нарида муқаддас зиёратгоҳ – Арашан бува қабри мавжуд). Ундан чапроқда Катта Арашан жойлашган. Йўлда давом этаверсангиз, 3400 метр баландликда, тоғ тизмаси ортига яширинган Муз кўлига етиб борасиз.

8. Термиздаги будда ибодатхоналари

14713675_706023319545991_4380560415671619062_n Фото: «Таинственный Узбекистан»

Эски Термиз шаҳарчасидан бир чақирим узоқликда 1963 йилда будда ибодатхонаси мажмуи топилган. Мажмуанинг майдони 1,5 кв.км.ни ташкил қилади. У эрамиздан аввалги I–III асрларга тааллуқли. Турли рангли суратлар билан безатилган деворлардан ташқари, бу ерда будда ҳайкали ҳам топилган. Деворлар бўйлаб баландлиги тўрт метрли ҳайкаллар ўрнатилган бўлган.

 9. Шайтон жиға, ёки «Иблис дубулғаси»

u15872f335667 Фото: mr-shor.livejournal.com

Самарқанддан 30 км жанубда, Илонсой ва Тахтақорача довонлари орасида йирик харсангтошлар сочилиб ётган текислик мавжуд, у бир неча чақирим масофага – Миронкўл булоқларидан то Қоратепа қишлоғигача чўзилади. Баъзи ривоятларда бу ерда қурбонликлар келтирилган дейилса, бошқаларида осмонни ларзага солган жанглар бўлган, дейилади. Афтидан, айнан қандай воқеа рўй берганлигини ҳеч ким билмайди. Лекин бир нарса аниқ – бу масканнинг гўзаллиги ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Ҳайвонлар шаклига ўхшаш харсанглар, баҳайбат тош қушлар ва девлар… Айтишларича, бу ердан нохуш энергия таралармиш, лекин атайин бориб кўришга арзийдиган жой.

10. Ҳазрати Довуд ғори

5906214090_198355b961_o 
Фото: Sambuh.ru

Самарқанддан 40 км жануби-ғарбда, Оқсой қишлоғи ҳудудида Ўзбекистондаги энг машҳур қадамжолардан бири – Ҳазрати Довуд ғори мавжуд. Бу зиёратгоҳнинг юзага келиши билан боғлиқ бир нечта афсоналар мавжуд. Уларнинг бирига кўра, яккахудоликка даъват этиш учун келган ҳазрати Довуд оташпарастларнинг таъқибидан қочиб шу ерда жон сақлаганлар. Айтишларига кўра, Довуд пайғамбар қўллари билан қояларни иккига ёриб, ортига яшириниш қудратига эга бўлганлар.

Ғорга юқорига қараб 1303та зина ва яна пастга тушувчи 200 та зина олиб боради. Бу ерда тошларга тушган қўл ва оёқ изларини учратиш мумкин, маҳаллий аҳоли уларни ҳазрати Довудга тегишли, деб билади.

 11. Нурота тоғ-ёнғоқзор қўриқхонаси

10342896_473521516129507_2440533356156106807_nФото: «Таинственный Узбекистан»

Нурота давлат қўриқхонаси Жиззах вилоятининг Нурота тизмалари марказий қисмида жойлашган. Бу ерда табиатнинг турли хил гўзал манзараларидан ташқари, Нурота тизмалари ҳам киши эътиборини тортади. Қадимги петроглифлар, минг йиллик тарихга эга шарқий Биота (Мажрум сойи), Фозилман кўли, Ашроф, Ҳаёт, Ухум, Сентобсой қишлоқлари 10-11 асрларга хос Хонбанди тўғони ҳам кишини ўзига ром этади. Бу ердагидек табиат гўзаллиги ва қадимги ёдгорликлар уйғунлашиб кетган жойлар дунёда кам топилади.

 

12. Жарақудуқдаги «тошли ўрмон»

kamennyy_les_2_0Фото: sibved.livejournal.com

Қачонлардир бу ерда денгиз бўлган. Эндиликда эса турли ҳайвонлар қолдиқларига дуч келинади. Шунга кўра, айтиш мумкинки, Ўзбекистон ҳудудида ҳам қачонлардир динозаврлар, тимсоҳлар бўлган, денгизларда акула ва скатлар сузиб юрган. Қизилқум саҳроси ҳудудида бир вақтлар дунё океани мавж урганига ишониш қийин, албатта. Бундан ташқари, қадимги ўрмон қолдиқлари ҳам кўзга ташланади. Агар сиз қадимги балиқлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар, қушлар ва бошқа сут эмизувчи ҳайвонлар қолдиқларига қизиқсангиз, бу ер айнан сиз учун экани аниқ.

 

13. Қуруқсой манзили

Куруксай Қуруқсой ҳам тоғли манзил бўлиб, Қашқадарё вилоятида, Жизмонсой қишлоғи яқинида жойлашган. Бу ерда тош асрига тегишли ибодатхона мавжуд бўлиб, уни маҳаллий аҳоли Сийпантош деб атайди. Сийпантошнинг силлиқ юзаси ва ён-атрофдаги тошларга ёввойи отлар, кулонлар, бўри, тулки ва туяларнинг сурати туширилган.

 

14. Бухоро амири саройи

79560458 Фото: images.esosedi.ru

Сарой қурилиши Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон буйруғи асосида Бухоро шаҳридан 12 км шарқдаги Когон шаҳрида 1895 йилда бошланган. Уни ўша вақтдаги машҳур россиялик архитектор Алексей Бенуа лойиҳалаштирган. Қаср Мавритания услубида барокко, ампир ва араб усуллари уйғунлашган ҳолда барпо қилинган. Кейинчалик, Амир Олимхон Бухорога келган юқори лавозимли меҳмонлар учун қароргоҳ сифатида фойдаланган. Бугунги кунда бу ерда Темирйўлчилар маданият саройи фаолият юритади.

 

15. Қува шаҳарчаси

WEU1Fnq Фото: Meros.uz

Қува шаҳри тарихи эрамиздан аввалги IV–III асрларга бориб тақалади. Археологик топилмалар фикримиз далилидир. Қува Фарғона вилоят марказидан 20 км масофада жойлашган. Қачонлардир бу ерда ҳунармандларнинг йирик савдо қўрғони бўлган.

 

16. Урунгач кўли

10931063_484934378321554_385460934757064035_n Фото: «Таинственный Узбекистан»

Тоғнинг баланд тизмаларида жойлашган кичик Урунгач кўли Тошкентдан 150 км узоқликда, Угом-Чотқол миллий парки ҳудудида жойлашган. Юқори Урунгач кўли янада баландроқда бўлиб, унга тўрт чақирим пиёда йўл юриш керак бўлади. У, кичик кўлдан фарқли равишда, ҳеч қачон қуриб қолмайди. Юқори кўл тиниқ мовий тусда бўлиб, ҳажми бўйича кичигидан икки карра йирикдир. У денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган.

 

17. Миздохкон қабристони

mizdahkan-11 Фото: Centralasia-travel.com

Миздохкон (эр.ав.IV аср– эр.XIV асри, XVII–XX асрлари) Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳридан 3-4 км жанубда жойлашган. У Марказий Осиёдаги энг қадимги қабристонлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, Олтин ўрда ҳукмронлиги вақтида асос солинган шаҳарни, карвон сарой, алоҳида бунёд этилган қасрлар ва қалъаларни ҳам ўз ичига олган.

Миздохконнинг шимолий тепалигида Мазлумхон сулув мақбараси (XIII–XIV асрлар) жойлашган. Бу маскандаги ҳар бир иморат қадимий афсоналарга эга. Маҳаллий аҳоли ҳамроҳлигида обидаларни айлансангиз, бир олам таассуротга эга бўлишингиз тайин.

 

18. Қуёш физикаси институти

2f1dbd059893427669c1dc179e7b6cb6_xl Фото: Павел Ким, Pixland.uz

Қуёш физикаси институти Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёш» қўрғонида жойлашган. Мажмуа экологик тоза ҳудудда жойлашган бўлиб, бу ерда қуёшли кунлар 280 кунни ташкил этади. Бундай иншоот дунёда иккита бўлиб, яна бири Францияда жойлашган.

Қуёш лабораторияси учта иншоотдан: қуёш энергияси концентратори (10 700 ойнадан иборат), гелиостатлар мажмуи (62 та бошқарилувчи, 195 та кичик, умумий ҳисобда 12 090 та ойна), технологик минорадан иборат.

Авваллари бу бино ҳарбий мақомга эга эди. Бу ерда космик қурилмаларнинг сиртқи қопламалари ва ҳарбий техникалар синовдан ўтказилган. Бугунги кунда Институтда назарий ва тажрибавий тадқиқотлар ўтказилади. Қуёш юзасининг кўп мақсадли кузатувлари олиб борилади. Институтда, шунингдек, тиббиёт, нефть-газ ва тўқимачилик саноати учун ишланмалар амалга оширилади.

 19. Пойи Калон ансамбли

uzbekistan2017_10 
Фото: Paganel.tv

Ажойиб ва улуғвор Пойи Калон ансамбли қурилиши XII–XIV асрларда олиб борилган бўлиб, Регистон Самарқанд учун қандай аҳамиятга эга бўлса, у Бухоро учун шундай аҳамиятлидир. Майдонда осмонўпар Минораи Калон қад ростлаган. Унинг юқорисидан шаҳар гўзаллигидан баҳра олиш мумкин. У Бухоронинг қадимги минораларидан бири бўлиб, баландлиги 47 метрни ташкил этади. Унинг ёнида машҳур Мир Араб мадрасаси, Масжиди Калон ва Амир Олимхон мадрасаси барпо этилган. Бу ансамблни кўрмаган киши Бухорога келмадим, деса ҳам бўлаверади. Қолаверса, Минораи Калон шаҳарнинг исталган бурчагидан кўриниб туради.

 

20. Ичанқала қалъаси

uzbekistan2017_08 
Фото: Paganel.tv

Ичанқала Хивадаги энг қадимги қалъа ҳисобланади. Унинг майдони 26 гектарни ташкил этади (Бугунги кунда унинг ҳудудида 300 га яқин оила истиқомат қилади). Ичанқала Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Марказий Осиёдаги биринчи ёдгорликдир. Шаҳар 10 метр баландликкача барпо қилинган тиргоҳли деворлар ва мудофаа миноралари билан қуршаб олинган. Бизнинг кунгача тўртта минорадан учтаси ҳамда 400 га яқин қадимий турар жой ва хўжалик бинолари сақланиб қолган. 60 дан ортиқ  меъморий ёдгорликларни ҳам кўриш мумкин. Кўҳна Арк, Таш Ҳовли саройи мажмуаси, Калта Минор, машҳур 213 та устунли Жума масжид, Саид Алоуддин мақбараси, Шерғозихон мадрасаси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, гумбазлар билан ёпилган улкан бозор, Хиванинг тимсоли бўлиб қолган Исломхўжа минораси шулар жумласидан. Айтиш мумкинки, Хивага келган сайёҳ ўзини ўрта асрларга тушиб қолгандек ҳис қилиши шубҳасиз.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!