Инвесторларга суд қонунчилигидаги янгиликлар тушунтирилди

Улашиш:

Жиззах эркин иқтисодий зонаси маъмурий биносида Жиззах вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати ва Жиззах вилоят маъмурий суди ташаббуси билан вилоятда фаолият кўрсатаётган маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Жиззах вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати ва Жиззах вилоят маъмурий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида 2020 йил 24 июль куни  “Судлар фаолиятини  янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармони юзасидан тушунтиришлар берилди.

Олий суд тизимида инвестициявий таркибнинг ташкил этилиши инвесторлар ўртасидаги низоларнинг бир суд даражасида қисқа муддатда ҳал қилиш имконини беради ҳамда инвесторларнинг турли суд инстанцияларида  сарсон бўлмасликларини кафолатлайди.       

Тадбирда инвестор ва тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар  берилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.