Жиззах юридик техникумига ташриф буюрган судьялар нималар ҳақида гапиришди?

Улашиш:

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси  А.Шукуров, судьялар С.Кулиев, С.Набиев ва Л.Халитовалар иштирокида, Жиззах юридик техникуми ўқувчилари билан «Битимларга оид низоларни судлар томонидан кўриш» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари А.Шукуров сўзга чиқиб, битимларни тартибга солувчи қонун нормаларини тўғри татбиқ қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини такидлаб,  битимлар тузиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ низоларни кўришда судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 9-бобида назарда тутилган, яъни фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтирувчи битимлар ҳақидаги қоидалар ҳамда айрим битим турларини тартибга солувчи мазкур кодекс ва махсус қонун нормалари асосида ҳал қилиниши тўғрисида ўқувчиларга батафсил тушунтирди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлар негизида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари, судьяларининг қатъий ихтисослашуви сақланиб, суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатлари ташкил этилганлиги, бу билан ҳудудларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилаётганлигини, ислоҳатлардан яна бири бу ортиқча суд инстанцияларини бекор қилиш йўли билан «бир инстанция-бир суд» тамоилининг жорий қилиниши назорат инстанциясининг тугатилганлигини такидлаб ўтди.

Судьялар томонидан ўқувчиларга суд тизимига оид қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.