Жиззахда судлов ҳайъати раиси «Кредит тушунчаси ва низони судда ҳал этилиши» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди

Улашиш:

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси  А.Шукуров Акциядорлик тижорат банки «Қишлоқ қурилиш банк» Жиззах минтақавий филиали биносида банк ходимлари билан «Кредит тушунчаси ва низони судда ҳал этилиши» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни судлар томонидан кўриб чиқилиши ҳамда кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули ҳисобланган кафиллик, гаров шартномадаги ва кафолатдаги тарафлар ҳамда учинчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси «Гаров тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши тўғрисида банк ходимларига батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, судга оид қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.