Жиззахда аёлларнинг бугуни мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

Улашиш:

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси "Қизлар овози" клуби томонидан "Аёлларнинг бугуни" мавзусидаги онлине очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқат меҳмони "Умид" ИДУМ директори, сенатор Суярова Санобар бўлди.

Мулоқот давомида ҳозирги кунда юртимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнлар ҳамда хотин-қизларга яратилаётган кенг кўламли имкониятлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.