Ўзбекистонда “Gentra”нинг нархи кескин ошиши тўғрисидаги хабар инкор қилинди

Улашиш:

Ўзбекистон ҳукумати “Gentra”нинг нархи кескин ошиши тўғрисида хабарни инкор қилган. 

“Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида "Жентра" автомобили нархи кескин равишда 190 миллион сўмга кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди”, - дея маълум қилинмоқда ҳукумат хабарида.

Расмий savdo.uzavtosanoat.uz  сайтида автомобилларнинг амалдаги нархлари билан танишиб чиқиш мумкин.

Эслатиб ўтамикзи, олдинроқ Uzauto Motors компанияси Malibu, Tracker ва Equinox автомобилларининг нархи ошганлигини тасдиқлаган эди. Бу доллар, Жанубий Корея вони курсининг ошганлиги, логистика харажатларининг кўпайганлиги, шунингдек, мазкур автомобилларга янги опциялар   қўшилганлигини билан боғлиқ эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.