Самарқандда “металл контейнер” ичида 2 нафар одамнинг жасади топилди

Улашиш:

Бу ҳақда Пастдарғом туманида бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги туман ҳокими қарорида келтирилган.  

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 17 ноябрь куни Пастдарғом тумани «Балхиён» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Агрокимё таъминот сервис” МЧЖнинг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган “металл контейнер” ичида 2 нафар ёлланма ишчиларни номаълум этиологик заҳарланиш билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қарорда мазкур ҳодисани ўрганиш бўйича текширув ишларни олиб бориш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.