Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлиги айтилмоқда

Улашиш:

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлиги айтилмоқда. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати бу хабарга муносабат билдирди.

“Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ф.Д га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.