Туғилмаган фарзандини минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Улашиш:

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида 32 ёшли аёл туғилмаган, беш ойлик фарзандини минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум  қилинди.
Маълум қилинишича, аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлиб, тўртинчи фарзандини дунёга келтиришни истамаган. Бироқ, кейинчалик ушбу фарзандини сотиш эвазига мўмайгина даромад олмоқчи бўлган, ушбу ниятда Учқўрғон туманидан фарзандига талабгор топиб, аввалида бола эвазига уй олиб беришини талаб қилган.

Талабгор моддий имкониятлари чекланганлигини айтиб, ушбу талабни рад қилган. Кейинчалик бола 1000 АҚШ долларига баҳоланган ва аёл жорий йилнинг 6 январь куни 500 доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.