Жиззахда «Nexia-2» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида улардан бири ёниб кетди

Улашиш:

Жиззахда авария оқибатида «Cobalt» ёниб кетгани айтилмоқда. Ҳолатга вилоят FVB расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, кеча, 10 август куни соат 21:32 да Жиззах вилояти FVB Тезкор бошқарув марказига Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи Мустақиллик кўчасида енгил автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида мурожаат келиш тушган. Воқеа жойига дарҳол ёнғин-қутқарув бўлинмаси чиқарилди.

Қайд этилишича, қутқарувчилар ёнғин жойига соат 21:39 да етиб боришган. Сўнг соат 21:42 да ёнғин ўраб олиниб, соат 22:00 да батамом ўчиришга эришилган.

ФВБнинг айтишича, чорраҳада «Cobalt» ва «Nexia-2» автомобиллари бир-бирига урилиши натижасида авария юз берган. Натижада Cobalt ёна бошлаган. Бунинг натижасида автомобилнинг салон қисми зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

«Шу ўринда ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини ва автомобилларни соз ҳолатда бошқаришларини сўраймиз»,-дейди Жиззах вилояти FVB.

Аввалроқ ҳам Жиззахда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида иккаласи ҳам, Тошкент вилоятида эса юк машинаси бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.