Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 22 октябр куни 19 ёшли қиз сумкасини текширтираётган пайтда унинг ичида бомба борлигини айтиб ҳазиллашгани учун ушланган эди.
Қиз қамалди...
Тошкент шаҳар судлари расмий-телеграм канали хабар беришича, С.Х. (ўша қиз) МЖтКнинг 183 ва 199-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мазкур қарор устидан апелляция шикояти (протести) қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда берилиши мумкинлиги маълум қилинган.