«Gentra»ни ёқиб юборган мактаб ўқувчиларининг шахси аниқланди

«Gentra»ни ёқиб юборган мактаб ўқувчиларининг шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларида ёш болалар томонидан «Gentra»нинг олд қисмини ёқиб юборилгани тасвирланган видео тарқалганди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 21 декабрь куни Қўқон шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари — вояга етмаган М.У., А.У ҳамда А.Б.лар шаҳарнинг А.Навоий мавзесидаги савдо дўкони олдида ўзларида бўлган гугурт чўпини ёқиб, шу ерда турган, Gentra русумли автомашинанинг олд қисмига қистириб кетишган. Натижада, автомашинада ёнғин чиқиб, моддий зарар етказилган.


Шундай бўлсада, автомашина эгаси фуқаро Д.С. ички ишлар органларига бу ҳақида мурожаат қилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари — М.Ю., А.Й ва И.А.ларга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Автомашинага етказилган моддий зарар қопланган.