Шароф Рашидов туманида Shacman юк машинаси Epica автомобилига урилиб, 2 йўловчи аёл вафот этди. Шунингдек, ушбу ЙТҲ ортидан яна 5 та транспорт воситаси тўқнашиб кетди.
30 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Аниқланишича, соат 10:50 атрофида Тошкент — Термиз М-39 йўлида Shacman юк автомобили шу йўналишда ҳаракатланаётган Epica машинасининг орқасидан урилган. Оқибатда Epica`даги йўловчи аёл воқеа жойида, яна бир аёл шифохонада вафот этган.
Бундан ташқари, ушбу ҳодиса оқибатида Lacetti, Sinotruk, Howo, Cobalt, Nexia-3 тўқнашган, автоуловларга турли даражада техник шикаст етган. Ушбу автомашиналарда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.