Эҳтиёт бўлинг! Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари аниқланмоқда

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «J.J.» МЧЖ раҳбари Ж.М. қариндоши М.Ш.га тегишли нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 350 литр ёғ, 13 330 кг чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.