«Ғишткўприк» божхона пости олдида эркак ўткинчига пичоқ билан ҳужум қилди

Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» божхона пости олдида 58 ёшли эркак йўлда кетаётган нотаниш шахсга пичоқ билан жароҳат етказди. ППХ ходимларига ҳам қаршилик қилган шахс резина таёқ ёрдамида зарарсизлантирилди. Жароҳатланган эркак касалхонага ётқизилган...

«Бизнинг рухсатимизсиз бирлашса, жазога тортилади». Рақобат қўмитаси раиси — Uzum ва Click бирлашиши ҳақида

Рақобат қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шораҳмедов Uzum ва Click компаниялари қўмита рухсатисиз бирлашса, жазога тортилишини маълум қилди. Аввалроқ компаниялар ўзаро бирлашгани тўғрисида қўшма баёнот берган, кейинроқ эса қўмита ҳали бирлашув бўйича расмий битим тузилмаганини билдирганди...

Шавкат Мирзиёев «Темир йўл», «Автойўл», «Сувтаъминот» раҳбарлари ва бошқа амалдорларни ишдан олди

Президент видеоселектор йиғилишида сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари, транспорт вазири ўринбосари, «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Ҳуснутдин Хосилов ва «Автойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этди...

12 нафар ҳоким ишдан бўшатилди, Бош прокуратура уларнинг фаолиятини текширади

Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди...

Собиқ меҳнат вазири ва бошқа амалдорлар Kompromatuzb ишида жабрланувчи ва даъвогар сифатида қатнашади

Суд Telegram-каналига алоқадорликда гумон қилинаётган журналистларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни 18 июль кунига тайинлади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Меҳнат вазирлигининг собиқ раҳбари Нозим Ҳусанов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳибсдаги собиқ раҳбари ва бошқалар бор...

Қозоғистонда блогерларга рекламадан солиқ тўлаш мажбурияти юкланиб, сохта хабарлар учун жарима жорий қилинмоқда

Қозоғистон президенти блогерларни реклама ёрлиғини қўйиш ва даромадларидан солиқ тўлаш мажбуриятини юкловчи қонунни имзолади. Шунингдек, улар сохта хабарлар тарқатгани учун жаримага тортилади...

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.