Тадбиркор 559 минг доллар ва 1,5 млрд. сўмга «ухлатилди»

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «A.O.» МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида «М.Г.» хусусий корхонаси ва «Б.О.» МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан «Trailblazir, «BYD Yuan Plus» ва «Cobalt» русумли енгил ҳамда «Sitrak» русумли юк автотранспорт воситаларини харид қилганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.