Долларчиларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган  П.Қ. ва Б.К. фуқаролар С.Д. ва Д.Б.дан жами 6 800 АҚШ долларини  85,4 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Қизириқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Б. фуқаро Н.А.га жами 3 700 АҚШ долларини 47,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 40,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 20,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.