Фарғона вилоятидан бўлган фирибгар ижтимоий тармоқларда касал қизнинг фотосуратлари ва видеоларидан фойдаланган ва унинг операцияси учун одамлардан хайрия йиққан.
Воқеа тафсилотларини Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати маълум қилган.
Қорақалпоғистонлик аёл Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, номаълум фуқаро касал қизининг фотосуратлари ва видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирганини ва одамлар томонидан болани даволаш учун ўтказилган пулни ўзлаштирганини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳуқуқбузарни топиб, 168-модда (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатишган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасини таъмирлашда жиноятчилар Брайль принтерларини сотиб олиш ва овоз ёзиш студиясини ташкил этиш учун мўлжалланган қарийб 700 миллион сўмни ўғирлашган.