Хоразмда 11 ёшли боланинг устига қурилаётган уйнинг мустаҳкамланмаган девори қулаган. Она даволаш учун кредит олган

Улашиш:

Хоразм вилояти маҳаллаларидан бирида қўшнининг қурилиши тугалланмаган уйи ёнида ўйнаётган боланинг устига девор қулаб тушган.  

Фожиа 29 май куни Гулшан-2 маҳалласида юз берган. Бетон билан мустаҳамланмаган шлакоблокли девор қулаб тушган. Натижада, боланинг тос суяги синган ва у беш кун давомида реанимацияда бўлган. Уни даволаш учун онаси кредит олишга мажбур бўлган. У ИИБга мурожаат қилган, аммо ходимлар унинг муаммосини эътиборсиз қолдиришган.

"ИИБ менга бу менинг боламнинг айби эканлигини ва у қўшнининг девори ёнида ўйнаганлиги учун айбдор эканлигини айтишди. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари боланинг тирик қолганидан хурсанд бўлишим кераклигини билдиришди. Қўшним жароҳат олган фарзандим учун ҳеч нарса қилмади", - деди боланинг онаси.

Айни пайтда у ўғлини даволаш учун тиббий харажатларни қўшнисидан ундириб олишга ҳаракат қилмоқда ва унга нисбатан юридик чоралар кўрилмоқда.

Боланинг манфаати учун вазиятни болалар Омбудсмани назорат қилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам воқеани текширишни бошлашган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.