Қорақалпоғистонда тўй кортежи иштирокчилари соврин учун курашда машиналарда қоидаларсиз жанглар уюштиришган. Видео

Улашиш:

Қорақалпоғистонда куёв келинининг уйига биринчи бўлиб борганга 200 доллар мукофот ваъда қилган. Натижада, тўй кортежи иштирокчилари Mercedes-Benz, Malibu ва Gentra брендларининг қарийб ўнта автомобилини пачоқ қилишган.

Қоидаларсиз автомобиль жанглари видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қорақалпоғистон ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, воқеа 12 июнь куни юз берган. Тўққизта машинадан иборат карвон Нукусдан Кегели туманига йўл олган, йўлда куёвнинг дўстлари ваъда қилинган соврин учун ҳақиқий автоуловлар жангини уюштиришган.

  

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тергов ишларини олиб боришган ва ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлашган, уларга нисбатан маъмурий протоколлар тузилган, пойгада қатнашган барча автомобиллар жарима майдончасига юборилган. Ишни жиноят ишлари бўйича судга юбориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, жангнинг ҳар бир иштирокчиси автоуловларни таъмирлаш учун сарф-харажатларни тўлашлари лозим бўлади, бу ваъда қилинган мукофотдан анча кўп бўлса, ажабмас.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.