Онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани аёвсиз урган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг февраль ойида 1997 йилда туғилган Л.М. Шайхонтоҳур туманида жойлашган яшаш хонадонида фарзанди 2020 йилда туғилган Р.С.га нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, жаҳл устида уни калтаклаган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.