Шаҳзода Муҳаммедова кутилмаган лойиҳага қўл урди (фото)

Улашиш:

Серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова кутилмаган лойиҳаси билан барча мухлисларини қолаверса халқимизнинг олқишига сазовор бўлди.

"Аёл бриллиант" деб номланган лойиҳаси доирасида у машхур хонандаларни эмас, балки, оддий аёлларни гўзал қилишни истади. Унинг илк қаҳрамони Салимахон опа. Икки фарзанднинг онаси, болаларини отасиз катта қиляпти.

Меҳнати машаққатли бўлган ободонлаштириш ишларини қилиб оила тебратадиган бу аёлга актриса бир кунгина бўлсада гўзал бўлиши учун имконият яратиб берди.

Улар учун эскиз чизиб ўз қўллари билан шоҳона либос тикди. Бу либос билан чекланмаган Шаҳзода Муҳаммедова стилистлар билан бирга бутунлай ўзгача образни яратди. Ўзини ойнада кўриб таниёлмаган Салимахон опа қувончини кўриб, актриса ҳақиқий бахтни ҳис қилди, дейди "popcorn.uz".

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.