Коронавирус вакцинасини ўзида синаб кўрган Жириновский соғлиғи ҳақида маълум қилди

Улашиш:

“РЛДП фракцияси раҳбари Владимир Жириновский янги турдаги коронавирусга қарши эмланганидан сўнг ўзини яхши ҳис қилмоқда”.

Бу ҳақда “Soloviev Live” YouTube канали эфирида маълум қилинди.

“Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Улар безовталик, бош оғриғи ва ҳатто иситма бўлиши мумкинлигини айтишган эди. Аммо менда мутлақо ҳеч нарса рўй бермади”, деди Жириновский.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.