Биз салгина олдин смартфон орқали онлайн аудио (мусиқа, қўшиқ, аудиокитоб, овозли хабар…) тинглаганда неча мегабайт кетиши ҳақида маълумот чиқарган эдик. Энди эса интернетдан тўғридан-тўғри видео томоша қилганда харж этиладиган трафик ҳажмига ҳам назар соламиз.
Видеони стриминг қилиш аудиодан кўра анча кўп трафик талаб қилишини биламиз, лекин унинг ҳажми ҳам ўша роликни кўриш режимига боғлиқ. Android Authority нашри тажриба қилиб аниқлашича, роликларни турли сифат режимларида кўришда қуйидагича мегабайт сарфланади:
240p ёки 360p режимида — соатига 300 МБ;
480p режимида — соатига 700 МБ;
720p режимида — соатига 900 МБ;
1080p режимида — соатига 300 1,5 ГБ;
2K режимида — соатига 3 ГБ:
4K режимида — соатига 7,2 ГБ.
Android Authority жамоаси буни ҳисоблашда қисман Netflix сервисида сарфланаётган трафик ҳажмига асосланган. Табиийки, юқоридаги рақамлар ҳамиша бир хил эмас, балки бу – ўртача кўрсаткичлардир.
Нима бўлганда ҳам, юқоридаги маълумотлар сизга видео томоша қилишда трафик лимитингизга мос режимни танлашингиз учун асқотади.