Профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 13 февралда АҚШда америкалик Морган Фитчга қарши жанг ўтказади. Бу ҳақда унинг менежери Вадим Корнилов маълум қилди.
Ҳамюртимиз 30 январда россиялик Сергей Ковалёвга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ жанг Ковалёвнинг допинг-намунасида тақиқланган модда аниқлангани сабабли бекор қилинганди.
Мелиқўзиев ва Фитч ўртасидаги жанг 8 раунддан иборат бўлади ва Golden Boy Promotions ташкиллаштирадиган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтади.
24 ёшли Бектемир профессионал боксдаги фаолиятини 2019 йил июндан бошлаган ва шу кунгача 6та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У охирги жангини 2020 йил октябрда мексикалик Алан Кампага қарши ўтказиб, 2-ўрта вазнда WBO Inter-Continental чемпионлик камарини қўлга киритган.
Мелиқўзиевнинг бўлғуси рақиби Морган Фитч 37 ёшда бўлиб, ўз фаолиятида 24 та жанг ўтказиб, 19та ғалаба, 4та мағлубият ва битта дуранг натижа қайд қилган.