Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги бокс оқшомида кимга қарши жанг қилиши маълум

Улашиш:

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.

Рио—2016 Олимпиадаси совриндорига россиялик боксчи Иса Чаниев (14-3, 6 КО) рақиб бўлади. Унда Ғиёсов WBA International камарини ҳимоя қилади.

2015 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритаётган Чаниев 2016 йилда ўзбекистонлик боксчи Шерзод Мамажоновни нокаутга учратганди.

Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар жанг қилиши кутилмоқда. Шу кечада Иқболжон Холдоров ва Миразизбек Мирзаҳалилов проф боксдаги дебютини ўтказади.

Ғиёсов сўнгги жангини 2020 йилнинг августида Уистон Кампосга қарши ўтказган ва уни учинчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.