Президент сайловлари октябрда ўтказилади

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва унга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Унга кўра, Президентликка сайлов, Қонунчилик палатаси,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 

Демак, бу йилги президент сайловлари 24 октябрга тўғри келмоқда.

Сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов учун округ сайлов комиссияси тузилмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.